Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди. Лекин Нехо Йўшиёга элчилар орқали шундай хабар юборди: “Эй Яҳудо шоҳи! Сен бу жангга аралашма! Мен сенга эмас, ўз душманларимга қарши урушга отландим. Худо менга, шошил, деб амр берди. Худо мен томонда, Унга қаршилик кўрсатишни бас қил, акс ҳолда, нобуд бўласан.” Танамда Худо ато қилган жон бор экан, Сўнгги нафасимгача, Умид боғламанг шаҳзодаларга, Нажот беролмайдиган инсон зотига. Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда экан. Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади. Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи пастга — ернинг остига тушадими, ким билади?! Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Мендан узоқлашган одам лаънатидир. Эртага нима бўлишини сизлар қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди–ку!
Выбор основного перевода