Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Эгамиз ҳукм қилади кўп халқларнинг орасида, Ажрим қилади олисдаги кучли миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади. Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз, Қурбонлик келтирай деб, ўша ерга чиқасиз. Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Уларни назр сифатида муқаддас тоғим — Қуддусга келтиришади. Худди Исроил халқи пок дон назрини Маъбадга олиб келгандай, улар биродарларингизни Қуддусга отларда, жанг араваларида, от қўшилган араваларда, хачирларда ва туяларда олиб келишади.” Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар.
Выбор основного перевода