Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг белида кучи кўп, Қорин мушаклари кучга тўла. Думи садр дарахтидай кучли, Сон мушаклари жуда ҳам бақувват. Дунё қуриб, вайрон бўлади, Ер юзи қайғуриб, тамом бўлади, Дунёнинг мағрур халқи кучдан қолади. Ўша куни Эгамиз юқоридаги самовий кучларга, Пастдаги замин шоҳларига жазо беради. Ахир, бу Сарвари Олам — Раббийнинг кунидир. Бу кун қасос куни бўлади, Худо душманларидан ўч олади. Унинг қиличи тўйгунча эт ейди, Чанқоғи босилгунча қондан ичади. Ўша куни Фурот бўйидаги шимолий юртда, Сарвари Олам — Раббий ёвларини қурбон қилади. Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар. Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, Эгангизнинг куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.
Выбор основного перевода