Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг даврида солиҳ яшнасин, Дунё тургунча мўл–кўлчилик бўлсин. Солиҳлик меваси тинчлик бўлади, Солиҳлик самараси то абад хотиржамлик, ишонч бўлади. Халқим яшайди сокин жойларда, Бехавотир уйларда, хотиржам масканларда. Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча камону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан. Омочларингиздан ясанг қиличлар, Ўроқларингиздан қилинг найзалар. Заифлар ҳам қўлига қурол тутсин. Мен Эфрайимнинг жанг араваларини йўқотаман, Қуддуснинг жанг отларини тортиб оламан. Уруш камонлари ҳам йўқ қилинади, Шоҳингиз халқларга тинчлик келтиради. Мен бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қиламан. Шу пайтда Исонинг шогирдлари келиб қолишди. Унинг бир аёл билан гаплашаётганини кўриб ҳайрон бўлишди. Лекин бирортаси ҳам: “Нима хоҳлайсиз?” ёки: “Нимага бу аёл билан гаплашяпсиз?” деб сўрамади.
Выбор основного перевода