Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн тобора яқинлашиб келарди. Исроил халқи орқаларига қараб Мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар–у, саросимага тушиб қолдилар. Улар Эгамизга илтижо қилиб, мадад сўрадилар. Миср лашкари билан Исроил халқи ўртасида туриб қолди. Булут устуни Мисрликлар турган томонни зимистон ва булутли, Исроил халқи турган томонни эса ёп–ёруғ қилиб турди. Шунинг учун Миср лашкари тун бўйи Исроил халқига яқин кела олмади. Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади. Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.»” Кадеш–Барнадан чиқишимизга ва Зарад сойлигидан ўтишимизга 38 йил кетди. Эгамиз онт ичиб айтганидай, бу вақт оралиғида ўша наслнинг урушга яроқли бўлган одамлари оламдан ўтиб кетди. Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни Ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?! Эгамиз Исроил халқи билан Синай тоғида қилган аҳдидан ташқари, Мусога Мўабда Исроил халқи билан аҳд қилишни амр этган эди. Мусо бутун Исроил халқини йиғиб, ўша аҳд шартларини уларга қуйидагича тушунтирди: Эгамиз Мисрда фиръавнни, унинг аъёнларини, бутун юртини кўз олдингизда нималар қилганини кўрдингизлар. Эгамизга итоат қилмаган, Мисрдан чиққанда жангга яроқли бўлган наслнинг ҳаммаси ўлмагунча, Исроил халқи қирқ йил саҳрода саргардон бўлиб юрди. Эгамиз уларга: “Мен ота–боболарингизга ваъда қилиб, сизларга бераман деган сут ва асал оқиб ётган юртни ҳеч қачон кўрмайсизлар”, деб қасам ичган эди.
Выбор основного перевода