Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тераҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Тераҳдан Ибром, Нахўр ва Харон туғилдилар. Харондан Лут туғилди. Тераҳ ҳали ҳаёт экан, Харон ўзининг туғилган юртида — Халдейдаги Ур шаҳрида отасидан олдин оламдан ўтди. Ибром — Сорай деган қизга, Нахўр — Милхо деган қизга уйландилар. Милхо Хароннинг қизи эди. Милхонинг Исках деган синглиси ҳам бор эди. Сорай бепушт бўлиб, боласи йўқ эди. Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига келишгач, ўша ерда ўрнашдилар. Тераҳ 205 ёшида Хоронда оламдан ўтди. Аҳволингни тушунаман, отангнинг уйини соғингансан, шунинг учун кетгансан. Лекин нимага худоларимни ўғирладинг? Ёқуб хонадонидагиларга ва ёнидагиларга айтди: — Бегона худоларингизни йўқотинглар, ўзларингизни поклаб, тоза кийимларингизни кийинглар.
Выбор основного перевода