Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Менинг номимдан келадиган қудрату ҳокимият унга берилган. Шунинг учун унга ўжарлик қилманглар, акс ҳолда, у ўжарлигингизни кечирмайди. бутун Исроил жамоасига шундай деди: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз Худо, муқаддасман. Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир. Ахир, орангиздаги Эгангиз Худо сизнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худодир. У ғазабланиб, сизларни ер юзидан йўқотиб юборади. Байт–Шамаш аҳолиси шундай деди: — Эгамиз олдида — бу Муқаддас Худо олдида ким бардош беришга қодир экан?! Унинг Сандиғини ўзимизнинг олдимиздан қаёққа жўнатсак экан? Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У! Улуғланглар Эгамиз Худони! Сажда қилинг Унга муқаддас тоғида. Зеро, муқаддасдир Эгамиз Худо! Бироқ Сарвари Олам адолати ила юксалади. Мана, Муқаддас Худо одиллиги ила Муқаддаслигини кўрсатди. Улар бир–бирига ҳайқиришарди: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги Бутун оламни тўлдирган!” Эгамиз рашкчи, қасоскор Худодир, Эгамиз қасоскор, дарғазабдир. Ғанимларидан Эгамиз қасос олар, Душманларидан ғазабланиб юрар.
Выбор основного перевода