Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жамики халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, деб жавоб берди. Мусо халқнинг жавобини Эгамизга қайтариб олиб келди. Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, дея жавоб берди. Сўнгра у Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди. Энди сен бор, Эгамиз Худонинг ҳамма сўзларини эшит. Кейин Унинг ҳар бир сўзини бизга айт. Биз қулоқ солиб, бажарамиз.”
Выбор основного перевода