Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, ўша куниёқ Эгамиз Исроил оилаларини ва қабилаларини Мисрдан олиб чиқди. — Исроил халқига: “Мигдол билан денгиз ўртасидаги Пий–Хахирўт яқинига қайтиб боринглар”, деб айт. У ерда Баал–Зафўн қаршисидаги Қизил денгиз соҳили бўйлаб чодир тикишсин. Ўшанда фиръавн: “Исроил халқи юртда адашиб қолибди, саҳро уларнинг кетишига халақит беряпти”, деб ўйлайди. Фиръавн сизларни таъқиб қилсин деб, Мен унинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн ва унинг лашкари устидан ғалаба қиламан. Шу орқали шуҳратга эришаман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Исроил халқи Эгамиз айтгандай қилди. Фиръавнга: “Исроил халқи қочиб кетибди”, деб хабар етказишди. Фиръавн ва аъёнларининг Исроил халқи тўғрисидаги ниятлари ўзгарди: “Нима қилиб қўйдик–а? Исроил халқига кетишга ижозат бериб, қулларимиздан айрилиб қолибмиз–ку!” дейишди. Фиръавн жанг араваларини тайёрлатди, лашкарини ёнига олди. У Мисрдаги ҳамма жанг аравасини, шу билан бирга, олти юзта сара жанг аравасини ҳам йўлга отлантирди. Ҳар бир жанг аравасининг лашкарбошиси бор эди. Эгамиз Миср фиръавнининг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн Исроил халқининг ортидан қувди. Исроил халқи шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетаётган эди. Мисрликлар — фиръавннинг жамики лашкари, отлари, аравакашлар ва жанг аравалари билан Исроил халқининг ортидан тушди. Денгиз қирғоғида Баал–Зафўн қаршисида — Пий–Хахирўт яқинида Исроил халқига етиб олдилар. Исроил халқи бу ерда қароргоҳ қурган эди. Фиръавн тобора яқинлашиб келарди. Исроил халқи орқаларига қараб Мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар–у, саросимага тушиб қолдилар. Улар Эгамизга илтижо қилиб, мадад сўрадилар. Кейин Мусога айтдилар: — Бизни саҳрога ўлдиргани олиб келган экансан–да. Мисрда биз учун қабристон етарли эмасмиди?! Бизни Мисрдан олиб чиқиб, нима қилиб қўйдинг–а?! Мисрда эканлигимизда шунга ўхшаш ёмон ҳодисалар юз беришини айтмаганмидик?! Биз: “Мисрликларга қул бўлиб хизмат қилиб юраверайлик, саҳрода ўлиб кетганимиздан кўра, уларга хизмат қилганимиз яхши”, деб айтган эдик–ку! Аммо Мусо: — Қўрқманглар! — деди. — Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан. Ҳозир қаршингизда турган Мисрликларни қайтиб кўрмайсизлар. Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади. Шу пайт Эгамиз Мусога гапирди: — Нимага Менга илтижо қилиб, мадад сўраяпсан? Исроил халқига айт, олдинга қараб кетаверсин. Таёғингни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи қуруқ ер устида юриб, денгиздан ўтади. Мисрликлар сизларнинг ортингиздан денгизга борсин деб, Мен уларнинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн, унинг лашкари, аравакашлари ва жанг аравалари устидан ғалаба қилиб шуҳратга эришаман. Мен уларни ер билан яксон қилганимда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Мисрликлар сизларнинг ортингиздан денгизга борсин деб, Мен уларнинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн, унинг лашкари, аравакашлари ва жанг аравалари устидан ғалаба қилиб шуҳратга эришаман. Мен уларни ер билан яксон қилганимда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб, Миср лашкари билан Исроил халқи ўртасида туриб қолди. Булут устуни Мисрликлар турган томонни зимистон ва булутли, Исроил халқи турган томонни эса ёп–ёруғ қилиб турди. Шунинг учун Миср лашкари тун бўйи Исроил халқига яқин кела олмади. Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. Мисрликлар Исроил халқининг ортидан қувди. Фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгизнинг ўртасига тушди. Тонг пайти Эгамиз аланга ва булут устунидан Миср лашкарига қараб, уларни саросимага солди. Жанг араваларининг ғилдираклари ботиб қолди. Натижада Мисрликлар араваларини зўрға тортиб кетдилар. Шунда Мисрликлар: “Бу ердан қочиб қолайлик! Исроил халқи учун уларнинг Эгаси жанг қиляпти! У бизга қарши!” деб шовқин солдилар. Кейин Эгамиз Мусога: — Қўлингни денгизга узат! — деб амр берди. — Сув Мисрликларнинг, уларнинг аравакашлари ва жанг аравалари устига қайтсин! Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади. Исроил халқи эса денгиз ўртасида қуруқ ердан юриб ўтди. Сув ўнг томонда ҳам, чап томонда ҳам Исроил халқига девор бўлиб турарди. Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди. Эгамиз буюк қудрати билан Мисрликларни мағлуб қилганини Исроил халқи кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Улар Эгамизга ва Унинг қули Мусога ишондилар.
Выбор основного перевода