Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лобон: “Бу тош уюми бугун сен билан менинг орамизда гувоҳдир”, деб бу жойни Галед деб атайдиган бўлди. Булар бизнинг онтимизга гувоҳ бўлиб, икковимизнинг ўртамизда турибди. Мен сенга зарар етказиш ниятида бу тош уюмидан нарига ўтмайман, сен ҳам менга зарар етказиш ниятида бу тош уюми ва устундан берига ўтмаслигинг лозим. Биз бу қурбонгоҳни сиз билан бизнинг орамизда, биздан кейинги авлодлар орасида гувоҳ бўлсин, деб қурдик. Биз ҳам, сизлар қатори, Эгамизнинг Муқаддас чодири олдида Эгамизга сажда қилиб, ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликлари келтиришга ҳақли эканимизни мана шу қурбонгоҳ кўрсатади. Шунда сизларнинг авлодларингиз бизнинг авлодларимизга ҳеч қачон: “Эгамизда сизларнинг ҳақингиз йўқ”, — демайди. Борди–ю, шундай деб айтишса, биз ёки авлодларимиз қуйидагидай жавоб бера оламиз: “Мана, Эгамиз қурбонгоҳининг нусхасига қаранглар. Бизнинг аждодларимиз уни куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа ҳар хил қурбонликлар келтириш учун эмас, балки сиз билан бизнинг ўртамизда гувоҳ бўлиши учун қуришган.” Рубен ва Гад қабилалари қурбонгоҳга Гувоҳ деган ном беришди, чунки улар: “Эгамиз — Худо эканлигини бу қурбонгоҳ ҳаммамизга эслатиб туради”, деб айтишган эди.
Выбор основного перевода