Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг худоларига сажда қилманглар, хизмат қилманглар. Бу халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг худоларини йўқ қилинглар, бутсимон тошларини синдириб ташланглар. Уларнинг ўзлари билан ҳам, худолари билан ҳам аҳд қилманглар. У халқлар сизнинг юртингизда яшамасин. Бўлмаса улар сизни ўзларининг худоларига сажда қилдириб, Менга қарши гуноҳга бошлайди. Бу йўл билан сизларни тузоғига илинтириб олади.” Атрофингизда яшаётган узоқ–яқиндаги, ернинг бу четидан нариги четигача ўрнашган халқларнинг худоларига сиғинишга ундаши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, ораларингизда Эгамиз Худодан юраги совиган, ўша халқларнинг худоларига хизмат қиладиган эркак, аёл, насл ёки қабила бўлмасин. Ораларингизда заҳарли, аччиқ илдиз ўсмасин. Ёшуа бутун халққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қадимда сизларнинг аждодларингиз, жумладан, Тераҳ ва унинг ўғиллари Иброҳим ҳамда Нахўр Фурот дарёсининг нариги томонида яшаганлар. Улар бошқа худоларга хизмат қилганлар. Сизларга, Мен Эгангиз Худоман, сизлар Амор халқларининг юртида яшаб юрсангиз ҳам, уларнинг худоларига сажда қилманглар, деган эдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингизлар.” Наима Рутга: — Мана, овсининг ўз халқи орасига, ўз худоларига сиғинадиган юртга қайтиб кетди. Сен ҳам унинг орқасидан боргин, — деди. Илёс халқнинг рўпарасига чиқиб, уларга танбеҳ берди: — Қачонгача икки кеманинг учини тутиб юрасизлар?! Агар Эгамиз Худо бўлса, Унга эргашинглар. Борди–ю, Баал Худо бўлса, унга сажда қилинглар. Халқдан садо чиқмади. Эй Исроил халқи, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар.
Выбор основного перевода