Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. Эгамиз Ёшуага, халққа айтгин, деб амр қилганларининг ҳаммаси содир бўлмагунча, Сандиқни кўтарган руҳонийлар Иорданнинг ўртасида турдилар. Ёшуага Мусо мана шу йўл–йўриқларни кўрсатган эди. Халқ тез–тез дарёдан ўтди. Ҳамма дарёдан ўтиб бўлгандан кейин, Иорданнинг ўртасида турган руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтариб, дарёдан чиқдилар. Бутун халқ буни кўриб турди. Мусо буюргандай, Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласи ярмининг эркаклари ҳам қуролланиб, дарёдан ўтган эдилар. Улар Исроил халқининг олдинги сафларида эдилар. Жангга тайёр ўша қирқ мингга яқин киши Эгамиз бошчилигида Ерихо ёнидаги текисликка ўтди. Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Мана, Ерихо шаҳрини шоҳию сипоҳлари билан бирга сенинг қўлингга бердим. Хазор шаҳрининг шоҳи Ёбин Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитди. У қуйидаги шоҳларга шошилинч хабар юборди: Мадон шоҳи Йўвовга, Шимрон шоҳига, Ахшоф шоҳига, шимолдаги қирларнинг шоҳларига, Жалила кўлининг жанубидаги Иордан водийсининг шоҳларига, ғарбдаги қир этаклари ва Нафўт–Дўр шоҳларига, шарқ ва ғарбдаги Канъон халқларининг шоҳларига, Амор, Хет, Париз халқларининг шоҳларига, қирлардаги Ёбус шоҳларига, Миспах еридаги Хермон тоғининг этагида яшайдиган Хив халқига.
Выбор основного перевода