Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар. Бу халқ учун занжирлар тайёрланг! Зеро, юртда қотиллик авжига чиққан. Қуддус шаҳри зўравонликка тўлган. Худо деди: “Эй инсон, Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: «Эгамиз бизни кўрмаяпти, У юртимизни тарк этган.»” Юртингиздаги одамлар қаллоблигу ўғирлик қиладилар, камбағалу ночорни эзадилар, мусофирнинг бор–йўғини тортиб оладилар, ҳақини талаб қилишга йўл қўймайдилар.
Выбор основного перевода