Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз уларга қарши Бобил шоҳини тортиб келди. Бобил шоҳи Маъбадда уларнинг ёшларини қиличдан ўтказди, на ёш эркакка, на аёлга, на кексага, на хастага шафқат қилди. Худо Яҳудо халқининг ҳаммасини Бобил шоҳининг қўлига берган эди. Мана, Ўзимга тегишли Қуддус шаҳрига кулфат ёғдира бошладим. Сизлар жазодан қочиб қутулармидингиз?! Йўқ, жазодан қутула олмайсизлар! Мен ер юзидаги барча одамларни уруш балосига гирифтор этаман, — деб айтмоқда Сарвари Олам.» Шаҳар дарвозасида оқсоқоллар ўтирмайдиган бўлди, Йигитлар шодон куйлар чалмайдиган бўлди. Тасвирларнинг олдида Исроил халқининг етмишта оқсоқоли турган эди. Шофон ўғли Язаниё ҳам ўшаларнинг орасида эди. Ҳар бирининг қўлида биттадан оловкурак бор эди. Оловкураклардан ёнаётган тутатқиларнинг хушбўй тутуни кўтариларди. Худо деди: “Эй инсон, Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: «Эгамиз бизни кўрмаяпти, У юртимизни тарк этган.»” Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар. “Ер юзидаги барча халқлар орасидан Ёлғиз сизларни танлаб олган эдим. Шу сабабдан ҳам гуноҳларингизга тоқат қила олмайман, Қилган ҳамма гуноҳларингиз учун сизларни жазолайман.” Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди.
Выбор основного перевода