Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқалланган мисдай товланарди. Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди. Аммо ҳар бирининг тўртта юзи ва тўртта қаноти бор эди. Уларнинг оёқлари текис бўлиб, бузоқнинг туёқларига ўхшаш туёқлари бор эди. Туёқлар ялтироқ бронза каби товланиб турарди. Қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди. Мавжудотлар бир–бирига орқа ўгириб турар эдилар, қанотларининг учлари бир–бирига тегиб турарди. Улар ҳар томонга биргаликда юрардилар, юрганларида бурилмас эдилар. Мавжудотларнинг юзларига келсак, улар тўрт хил эди: олд томонида инсон юзи, ўнг томонида шер юзи, чап томонида буқа юзи ва орқа томонида бургут юзи бор эди. Мавжудотларнинг бир жуфт қаноти тепага ёйилган бўлиб, ёнидаги мавжудотларнинг қанотларига тегиб турарди. Қолган бир жуфт қаноти эса танасини ёпиб турарди. Мавжудотлар тўғрига қараб юришар эди. Руҳ уларни қаерга йўналтирса, улар ўша ёққа боришарди, юрганда бурилмас эдилар. Жонли мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ёки машъалага ўхшар эди. Мавжудотларнинг орасида олов айланиб юрарди. Бу олов чақнарди, ундан чақмоқ чақиб турар эди. Мавжудотларнинг ўзлари ҳам чақмоқ тезлиги билан у ердан–бу ерга бориб келишарди. Мен тўртта мавжудотни томоша қилиб турганимда, мавжудотлар ёнидаги ғилдиракларни кўрдим. Ҳар бир мавжудотнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар ерга тегиб турарди. Тўртала ғилдиракнинг кўриниши ва тузилиши бир хил эди. Улар қимматбаҳо тошдай товланарди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдирак бор эди. Шу сабабдан ғилдираклар ҳаракатга келганда, тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди. Ғилдиракларнинг гардишлари баланд ва баҳайбат эди. Уларнинг гир айланаси кўзлар билан қопланган эди. Жонли мавжудотлар юрганда, ёнларидаги ғилдираклар ҳам ҳаракатга келарди. Ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди. Мавжудотлардаги руҳ ғилдиракларда ҳам бор эди. Шу сабабдан руҳ мавжудотларни қаерга йўналтирса, мавжудотлар ўша ёққа боришарди, ғилдираклар ҳам улар билан бирга ҳаракатга келарди. Мавжудотлар юрганда, улар ҳам юрар эди, тўхтаганда тўхтар эди, ердан кўтарилганда кўтарилар эди. Мавжудотлардаги руҳ ғилдиракларда ҳам бор эди. Шу сабабдан руҳ мавжудотларни қаерга йўналтирса, мавжудотлар ўша ёққа боришарди, ғилдираклар ҳам улар билан бирга ҳаракатга келарди. Мавжудотлар юрганда, улар ҳам юрар эди, тўхтаганда тўхтар эди, ердан кўтарилганда кўтарилар эди. Мавжудотларнинг бошлари узра гумбазга ўхшаш бир нарса бор эди, ўша нарса биллурдек товланарди. Қанотларини ёйган мавжудотлар гумбаз остида турар эди. Уларнинг қанотлари бир–бирига тегиб турарди. Иккинчи жуфт қанотлари эса баданларини ёпиб турарди. Улар қанот қоқиб учардилар. Қанот қоққанларида чиққан товуши шовуллаган денгиз шовқинидай, Қодир Худонинг гумбурлаган овозидай, улкан лашкарнинг шовқин–суронидай эди. Мавжудотлар тўхтаганларида қанотларини йиғиб олишарди. Улар тўхтаб, қанотларини йиғиб олдилар. Шунда бошлари тепасидаги гумбаз узра бир овоз янгради. Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирарди. Ўша кимсанинг белидан юқори қисми сайқалланган мисдай ярқирарди, атрофини олов ўраганди. Белидан пастки қисми эса оташ каби порларди. Унинг бутун борлиғи нур таратиб турарди. Ўша нур ёмғирдан кейин булутлар орасида пайдо бўладиган камалакдек жилваланарди. Бу ёғду Эгамизнинг улуғворлигини акс эттирарди. Мен буни кўришим биланоқ ерга мук тушдим, сўнг бир овоз эшитдим. Ўша ерда Исроил Худосининг улуғворлиги бор эди. Мен бундай ваҳийни водийда ҳам кўрган эдим. Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди. Эгамизнинг улуғворлиги уй остонасидан чиқиб, карублар узра тўхтади. Карублар қанотларини ёзиб, ёнидаги ғилдираклари билан бирга осмонга кўтарилдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги карублар устида эди. Эгамизнинг улуғворлиги шаҳарни тарк этиб, шаҳарнинг шарқ томонидаги тоққа бориб тўхтади.
Выбор основного перевода