Шу онда шимолдаги Юқори дарвоза томондан олти киши келди. Ҳар бирининг қўлида ҳалокатли қуроли бор эди. Уларнинг орасида зиғир толасидан тўқилган либос кийган, белига эса котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса ҳам бор эди. Келган одамларнинг ҳаммаси ичкарига кириб, бронза қурбонгоҳнинг ёнига бориб туришди.