Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Ёшуа билан Исроил оқсоқоллари қайғудан кийимларини йиртиб, бошларига тупроқ сочдилар. Эгамизнинг Сандиғи олдида ерга мук тушишди–да, кечгача шу ҳолда қолишди. Довуд қараса, Эгамизнинг фариштаси ер билан осмон ўртасида, қўлидаги яланғочланган қиличини Қуддус томонга чўзиб турган экан. Шунда қанор кийган Довуд ва оқсоқоллар мук тушдилар. Кўп ўтмай сизларни ғазабимга дучор қиламан, жаҳлимдан тушмагунимча қаҳримни устингизга сочаман. Тутган йўлингиз учун сизларни ҳукм қиламан, жирканч одатларингиз учун жазолайман. Мен, Ҳизқиёл, башорат қилаётганимда, бирданига Бинаё ўғли Пилатиё жон берди. Мен ерга юз тубан йиқилиб: “Ё Эгам Раббий! Сен Исроилда қолган ҳамма одамларни нобуд қилмоқчимисан?” дея овозим борича ҳайқириб юбордим.
Выбор основного перевода