Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг улар қурбонликнинг қонидан олиб, қурбонлик гўшти тановул қилинадиган уйнинг эшиги кесакиси ёнларига ва тепасига суртишсин. Фосиқ қонунингдан юз ўгирган, Шу боис мен қаттиқ ғазабланаман. Кўзларимдан ёшлар дарё бўлиб қуйилар, Ахир, одамлар қонунингга риоя қилмаяпти. Агар сиз гапларимга қулоқ солмасангиз, Мағрурлигингиз учун қалбим пинҳон йиғлайди. Мен аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкаман, Ахир, Эгамизнинг қўйлари Асирликка олиб кетилади. Худо дунёни ҳукм қиладиган вақт келди. У ҳукмини Ўз хонадонидан бошлайди. Агар биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Хушхабарни рад этиб, Худога итоат қилмаганларнинг охирати нима бўлади? Ўша халқ орасида яшаган бу солиҳ одам ҳар куни уларнинг қабиҳ ишларини кўриб эшитгани учун ичидан эзилиб қийналар эди. “Ерга, денгизга ва дарахтларга зарар етказмай туринглар. Худойимизнинг қуллари пешаналарига биз муҳр босиб олайлик!” Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди.
Выбор основного перевода