Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адон ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар: Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 652 киши. Лекин булар ўзларининг уруғбошиси Исроил авлодига мансублигини исботлай олмасдилар. Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ҳам ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари. (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар. Шунда йўлбошчиларни, амалдорларни ва халқни тўплаб, уруғлари бўйича рўйхат тузишни Худойим кўнглимга солди. Мен Яҳудога сургундан биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг насабномаси рўйхатини топдим. Насабнома китобида қуйидагилар ёзилган эди: Номлари ҳаёт китобидан ўчирилсин, Солиҳлар билан ёнма–ён ёзилмасин. Сизлар қиличдан нобуд бўласизлар. Мен сизларни Исроил чегараларида жазолайман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Зеро, сизлар шу пайтгача қонун–қоидаларимни бузиб, ён–атрофингизда яшовчи халқларнинг одатларига тақлид қилиб келдингизлар.” Ўша куни сохта пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдамайдилар, пайғамбарларнинг жундан тўқилган кийимларини киймайдилар.
Выбор основного перевода