Эй Қуддус аҳли, Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Халқларнинг кўзи олдида сизларни жазолайман.
Оммон халқи сен ҳақингда ёлғон ваҳийлар кўряпти, сен тўғрингда бўлмағур фоллар очтиряпти. Сен бу ёвуз фосиқларнинг бошини чопиб ташлайсан! Уларнинг куни битди, охирги жазосининг вақт–соати етди!