Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттарроғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.” Борди–ю, фосиқ одам қилган гуноҳларидан тавба қилса, қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини бажарса, адолатли ва тўғри ишлар қилса, у албатта яшайди, ўлмайди. Борди–ю, фосиқ одамга: «Сен ўласан», деб айтсам–у, у одам эса ёмон йўлидан қайтиб тўғри, адолатли ишлар қилса, гаровга олган нарсани эгасига берса, ўғирлаган нарсасини қайтарса, ёмонликдан воз кечиб, ҳаётбахш қонун–қоидаларга риоя қилса, бундай одам албатта яшайди, у ўлмайди. Мен унинг қилган бирорта гуноҳини эсга олмайман. Ўша одам тўғри ва адолатли ишлар қилгани учун албатта яшайди. Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни, Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни. Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар, Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар.
Выбор основного перевода