Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Майли, туш кўрган пайғамбар тушини айтсин, сўзимни эшитган эса уни садоқат билан эълон қилсин. Ахир, сомон билан буғдойнинг фарқи бор–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. — Менинг сўзим оловдай куйдиради. Қояни ёрадиган болғадай зарба беради.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Бу пайғамбарлар «Эгамизнинг сўзи» деб бир–биридан гап ўғирлайди. Мен уларга қаршиман. Ҳа, Мен ўша пайғамбарларга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар ўзларича валдираб юрадилар, яна «бу Эгамизнинг сўзлари», деб айтадилар. Уйдирма тушларини айтган пайғамбарларга қаршиман! Улар ёлғонларию телбалиги билан халқимни йўлдан оздиришмоқда. Уларни Мен тайинламаганман, халқимнинг олдига Мен юбормаганман. Халқимга уларнинг заррача ҳам фойдаси йўқ.” Эгамизнинг каломи шудир. Сенинг пайғамбарларинг Ёлғон ва беҳуда ваҳийлар айтишди. Гуноҳларингни фош қилишмади, Сургуннинг олдини олишмади. Ёлғон башоратлар айтиб, Сени йўлдан оздиришди. Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз, янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни орангиздан даф қиламан.
Выбор основного перевода