Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Эгамиз, уларни қираман, деди. Аммо Мусо, Эгамизнинг танлагани ўртага тушиб, Эгамиздан илтижо қилиб, Уни қаҳру ғазабидан қайтарди. Финхаз қўзғалиб, аралашди, Шунда ўлат ҳам тўхтади. Қадимги вайроналарингиз қайта тикланади, Кўҳна пойдеворларни қайта кўтарасиз. Шунда сизларни “Бузуқ деворни тикловчи”, “Кўчаларни қайта қурувчи” деб чақиришади. Кумушларини кўчага улоқтиришади, олтини ахлат каби бўлади. Менинг ғазаб кунимда кумушу олтини уларга нажот бера олмайди. Уларнинг нафсини қондирмайди, оч қоринларини тўйдирмайди. Ҳа, олтину кумуши Исроил халқининг бошига ҳалокат келтиради. Деворни қайта қурадиган, деворнинг ўпирилиб тушган жойида туриб, юртни ҳимоя қиладиган бирорта одам бормикан, дея сизларнинг орангиздан изладим. Аммо юртни қаҳримдан сақлаб қоладиган бундай одамни топа олмадим.
Выбор основного перевода