Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади. Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади. Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар. Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: шу йўсинда Мен ғазабимни девор ва деворни оқлаган одамлар устига ёғдираман. Мен сизларга: ‘Девор ҳам, уни оқлаган одамлар ҳам йўқ бўлди’, деб айтаман. Ҳа, бу пайғамбарлар нотинч дамларда Қуддус аҳолисига башорат қилиб, тинчлик ваҳийларини берган эдилар.» Пайғамбарларингиз эса деворни оқлаган мардикорлар каби, бу гуноҳларни яшириб, устидан оқлайдилар. Ёлғон ваҳийлар кўриб, сохта башоратлар айтадилар. Мен уларга гапирмасам ҳам, ‘Эгамиз Раббий шундай демоқда’ деб гапирадилар.
Выбор основного перевода