Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ҳоруннинг ўғли руҳоний Элазарга айт. У гуноҳлари учун ўлдирилганларнинг оловкуракларини ёнғин орасидан йиғиштириб олсин. Оловкураклардаги чўғларни бир четга чиқариб ташласин, чунки оловкураклар муқаддасдир. Бу оловкураклар Менга назр қилиш учун фойдаланилганда, муқаддас бўлган. Бу оловкуракларни ёйиб, қурбонгоҳни қоплаш учун тунука қилинглар. Булар Исроил халқини огоҳлантирувчи бир белги бўлади. Ана, деразалардан ўлим ўрмалади, Қалъаларимизга кириб олди. Кўчалардаги болаларни йўқ қилиб ташлади, Майдонлардаги ёшларни қириб юборди. Ўшанда Яҳудо шоҳи билан бутун халқ пайғамбарни ўлдирганмиди?! Аксинча, шоҳ Эгамиздан қўрқиб, Ундан марҳамат сўраган эди. Эгамиз эса шахтидан қайтиб, уларга эълон қилган фалокатни бошларига келтирмади. Биз–чи? Биз ўзимизнинг бошимизга ўзимиз фалокат келтиряпмиз–ку! Сен билан эздим эркагу аёлларни, Сен билан урдим ёшу қариларни, Сен билан ўлдирдим йигиту қизларни, Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди! Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, фосиқнинг ҳалокатидан севинмайман. Аксинча, фосиқлар ёмон йўлидан қайтиб, яшашини хоҳлайман. Эй Исроил, орқага қайт! Ёмон йўлдан қайт! Нима учун ҳалок бўлишинг керак?!»
Выбор основного перевода