Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Сени ва сени туққан онангни бегона бир юртга, киндик қонинг тўкилмаган бир ерга улоқтириб юбораман. Сизлар ўша ерда ўласизлар. Сизлар бу юртга қайтиб келишни орзу қиласизлар, аммо қайтиб келмайсизлар.” Мисрга бориб, у ерда ўрнашиб олишга жазм қилган ҳар бир киши қиличдан, очарчилик ва ўлатдан нобуд бўлади. Ундай одамлардан биронтаси ҳам тирик қолмайди, Мен уларнинг бошларига келтирадиган кулфатдан ҳеч ким қочиб қутулмайди.» Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Қуддус ва Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига келтирган барча фалокатларни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. Ўша шаҳарлар ҳозир хароб бўлиб, ҳувиллаб ётибди. Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бошингизга офату фалокат келтираман. Яҳудо халқини йўқ қилишга қатъий қарор қилдим. Бир–иккитагина одам қирғиндан қочиб, Мисрдан Яҳудога қайтиб боради. Ўшанда Мисрга яшагани борган яҳудийларнинг ҳаммаси кимнинг сўзи ҳақ бўлиб чиққанини билишади. Менинг сўзим ҳақмикан ёки уларники?» Ишаё ҳам Исроил халқи ҳақида шундай деган эди: “Исроил халқининг сони денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, улардан фақатгина саноқли одамлар қутқарилиб, омон қолади,
Выбор основного перевода