Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай дейди: “Қуддуснинг ҳар бир кўчасига кириб чиқинглар, Атрофингизга қараб, билиб олинглар, Шаҳар майдонларида қидириб кўринглар, Бирон адолатли, ростгўй одам бормикан. Агар шундай одамни топиб келсангиз, Мен Қуддус аҳолисининг гуноҳидан ўтаман. Улар «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичадилар, Аммо ичган қасамлари ёлғон.” Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар. Шунда мен ичимда дедим: “Эҳа, булар камбағал–ку! Шунинг учун уларнинг фаросати йўқ, Улар Эгамизнинг йўлини билмайди, Худосининг қонунини танимайди. Қани, бойларнинг олдига борай–чи, Улар билан гаплашиб кўрай–чи, Эгамизнинг йўлини улар албатта билади, Улар Худосининг қонунини танишади.” Аммо уларнинг ҳаммаси бўйинтуруғини синдирган экан, Эгамизга итоат этишдан бош тортган экан. Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади.
Выбор основного перевода