Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади. Аммо сизлар: «Йўқ, у йўлдан юрмаймиз», дедингизлар. Мен уларнинг гапларига яхшилаб қулоқ солдим, Биронтаси тўғри гап айтмайди. Ҳеч бири қилмишидан пушаймон бўлмайди, «Нималар қилиб қўйдим?» демайди. Улар жангга чопган отга ўхшайдилар Ўз йўлларидан қайтмайдилар. Жирканч ишлари учун улар уяладиларми? Йўқ, улар уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу фосиқ халқ сўзларимни эшитишдан бош тортди, ёвуз юрагининг ўжарликларига итоат қилди. Бегона худоларга эргашди, уларга хизмат қилиб, сажда этди. Улар ўша чириб кетган қийиқча каби, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қоладилар. Аммо Эгангиз Худога бўйсунмай: «Бу ерда қолмаймиз.
Выбор основного перевода