Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Зўван шаҳзодалари аҳмоқ бўлдилар, Нуф шаҳзодалари алдандилар. Мисрни ўз қабила бошлиқлари йўлдан урдилар, Улар Эгамизнинг амрига итоат қилмай, Мисрга жўнаб, Тахпанхас шаҳрига етиб бордилар. Тахпанхасда Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: “Яҳудийларнинг кўзи олдида катта тошларни ол. Бу тошларни Тахпанхас шаҳридаги фиръавн саройининг кираверишига, ҳовлидаги ғишт йўлаги остига кўмиб қўй. Мисрда шундай деб эълон қилгин, Мигдол шаҳрида шундай деб хабар бергин, Нуф ва Тахпанхас шаҳарларида жар солиб айтгин: “Жойларингизни эгалланг! Жангга шай туринг! Зеро, қилич атрофдаги ҳаммани қиради.” Уларни яна фаровонликка эриштириб, ўз она юрти Патрўсга олиб келаман. Уларнинг шоҳлиги ожиз бир шоҳлик бўлади.
Выбор основного перевода