Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан: Улар «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичадилар, Аммо ичган қасамлари ёлғон.” Борди–ю, бу амрларимга риоя қилмасангизлар, Мен Ўз номим ҳақи онт ичиб айтаманки, бу сарой вайрон бўлади.» Эгамизнинг каломи шудир. Еремиё уларнинг ҳаммасига, айниқса, хотинларга қарата шундай деди: “Эй Миср юртидаги яҳудийлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар. Эй Исроил халқи, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар. Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди, Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг такаббурлигидан нафратланаман, Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан. Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани Мен душманнинг қўлига бераман.” Худонинг Иброҳимга берган ваъдасини эсланглар. Ўшанда Худо Ўз номи ҳақи қасам ичганди. Зеро, қасам ичиш учун Ўзидан буюкроқ бирон зот йўқ эди. Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди. Худонинг тасдиқлаган ваъдасидан энди биз кучли далда олиб, У берган умидни маҳкам тутайлик. Ахир, биз Худодан паноҳ топганмиз.
Выбор основного перевода