Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз, бизга бунчалик ғазабингни сочаверма, Гуноҳларимизни то абад ёдда тутма. Қара, ахир, ҳаммамиз Сенинг халқингмиз! Эгамиз бу халқ ҳақида шундай демоқда: “Улар ўзларини сира тия олмайдилар, Дайдиб юришни ҳақиқатан яхши кўрадилар. Шунинг учун Мен улардан рози эмасман, Энди қабиҳликларини ёдга оламан, Гуноҳлари учун уларни жазолайман.” Мен ичкарига кирдим. Деворларнинг ҳамма ёғига судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳаром ҳайвонларнинг расмлари ҳамда Исроил халқи сиғинадиган барча бутларнинг тасвирлари солинган эди. Тасвирларнинг олдида Исроил халқининг етмишта оқсоқоли турган эди. Шофон ўғли Язаниё ҳам ўшаларнинг орасида эди. Ҳар бирининг қўлида биттадан оловкурак бор эди. Оловкураклардан ёнаётган тутатқиларнинг хушбўй тутуни кўтариларди. ўзинг учун сўрилар қурдинг, ҳар бир майдонда баланд супалар ўрнатдинг. Эй Исроил халқи, Мен, Эганг Раббий, сенга айтяпман: сен очиқчасига исён кўтариб, ўз айбингни ўзинг фош қилдинг. Қилган ҳар бир ишинг билан гуноҳларингни кўрсатдинг. Шу боис сен асирликка тушасан. Қилган барча қабиҳликлари ёдимда, Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди. Мана, улар гуноҳларга ботишди, Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади.
Выбор основного перевода