Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, орангиздаги бирор одам бу аҳд шартларини эшитиб, кўнглида: “Ўзим хоҳлаган ишни қилсам ҳам, менга ҳеч нарса қилмайди”, деб ўйласа, у ҳамманинг бошига бирдай кулфат келтиради. Сулаймон Мендан юз ўгириб, Сидоннинг худоси Аштаретга, Мўабнинг худоси Хамўшга, Оммоннинг худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Отаси Довудга ўхшамади, олдимда тўғри ишлар қилмади, фармонларимга ва қонун–қоидаларимга риоя қилмади, йўлларимдан юрмади. Исроил халқи ўзларининг Эгаси Худонинг ҳамма амрларидан юз ўгирганди. Улар топингани иккита бузоқ тасвирини ва Ашеранинг устунини ясадилар. Барча самовий жисмларга сажда қилиб, Баалга хизмат этардилар. Отаси Ҳизқиё йўқ қилган саждагоҳларни қайтадан барпо этди. У Исроил шоҳи Ахаб каби Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашеранинг устунини ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда этиб хизмат қилди. Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади. Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари, Тофат каби, ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб назрлари келтирилган.»” Сизлар ичингизда: ‘Бошқа халқларга ўхшасак эди, ёғоч ва тошга сиғинадиган эллардай бўлсак эди’, деб ният қиласизлар. Аммо бу ниятингиз амалга ошмайди. Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: «Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Менга ўшалар берган.» Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман, Ўтолмайдиган қилиб девор қураман. У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди, Уларни излаб, тополмайди. Кейин эса айтади: «Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай, Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.» Буғдойни, шаробу зайтун мойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди. Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан, Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман. Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан. Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар. Уларнинг ўй–хаёллари фоний дунёдаги нарсаларга берилган.
Выбор основного перевода