Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иброҳим рози бўлиб, Эфрўн ҳаммага эшиттириб айтган тўрт юз бўлак кумушни унга тортиб берди. Бу ўлчов савдогарлар орасида муомалада эди. Қиз туяларни суғориб бўлгач, қулбоши қизга бурунга тақиладиган олтин сирғани ва икки билагузукни тақиб қўйди. Олтин сирғанинг оғирлиги бир мисқолдан ортиқ, билагузукнинг оғирлиги йигирма беш мисқол чиқарди. Агар буқа қул ёки чўрини сузса, унинг хўжайинига буқа эгаси ўттиз бўлак кумуш тўласин. Буқа эса тошбўрон қилинсин. Кейин мен уларга шундай дедим: — Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз, беринглар, бўлмаса, бермай қўяверинглар. Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар. — Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар.
Выбор основного перевода