“Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди.
Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.