Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган назру қурбонликларингизни олиб боринглар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликларингизни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган аъло назрларингизни Эгамизга атаб, ўша ерга олиб боринглар. Манаше Эгамизнинг улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб қурбонгоҳлар қурди. Манаше Эгамизнинг то абад улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб, қурбонгоҳлар қурди. Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди. Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар. Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Худо менга шундай деди: “Эй инсон, шимол томонга назар ташла.” Мен шимол томонга назар ташладим. Худонинг рашкини қўзғатадиган ўша бут қурбонгоҳ ёнидаги дарвозанинг кираверишида турарди. Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.”
Выбор основного перевода