13
Ёқуб тунни ибодат қилган ўша жойда ўтказди. Кейин сурувидан акаси Эсовга икки юзта она эчки, йигирмата така, икки юзта совлиқ ва йигирмата қўчқор, ўттизта соғин туяни бўталоқлари билан, қирқта сигир ва ўнта буқа, йигирмата моча эшак ва ўнта эркак эшакни ҳадя қилиш учун танлаб олди.