Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Болаларингизнинг бирортасини Мўлахга қурбонлик қилманг, ахир, Мен Эгангизман. Бундай қилмиш билан Мен, Худойингизни бадном қилманг. Зимри гуноҳ қилгани учун шу ҳодисалар юз берган эди. У Ерибомнинг йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган ва Исроил халқини гуноҳга бошлаган эди. Ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Баалга атаб саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғил–қизларини Баалга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.
Выбор основного перевода