Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қиладиган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо муваффақиятли қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, ерингиз ҳосили баракали бўлади. Эгангиз ота–боболарингизга берган фаровонликдан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларга берадиган фаровонликдан ҳам шунчалик мамнун бўлади. Назаримни солиб, яхшилик қиламан, уларни бу юртга қайтариб олиб келаман. Уларни йўқ қилмайман, балки қайта бунёд этаман. Қўпориб ташламайман, балки барқарор қиламан. Мен уларни ўз юртида кўкартираман. Мен берган юртдан Уларни ҳеч ким суғуриб ташламайди.” Эгангиз Худонинг каломи шудир. Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир, Сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир. У сизни деб хурсанд бўлиб севинади. Ўз севгиси ила қўрқувларингиздан халос қилади. Ҳа, сизни деб шод бўлиб куйлайди.”
Выбор основного перевода