Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Эгамиз шундай демоқда: “Мен халқимга Исроил юртини мулк қилиб берган эдим, аммо унинг ёвуз қўшнилари халқимга ҳужум қилиб, юртимни талон–тарож қилдилар. Мен бу ёвуз халқларни ўз юртларидан суғуриб ташлайман. Яҳудо халқини уларнинг исканжасидан суғуриб оламан. Ўша ёвуз халқларни суғуриб ташлаганимдан кейин, уларга яна раҳм–шафқат қиламан. Ҳаммасини ўз юртларига, ўз мулкларига қайтариб олиб келаман. Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан. Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Эй Исроил халқи! Сизлар менинг сурувимсиз. Мен сизлар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда сизлар дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечирасизлар, ўрмонларда тинч ухлайсизлар.
Выбор основного перевода