Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Акас ёғочидан Сандиқ ясат. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан. Турсанг–чи, нега ухлаётгандайсан, ё Раббий?! Қани, бўл, бизни то абад рад этмагин. Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга Менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади. Нима, Эгамизнинг қўли қисқами? Қутқаролмаса! Қулоғи оғирми? Эшитмай қолса! Сенга тегишли бўлмаган халққа, Сен устидан ҳукмрон бўлмаган элга Биз аллақачон ўхшаб қолдик. Халқим фарёд этмоқда, Юрт бўйлаб дод–войлари эшитилмоқда: “Наҳотки Эгамиз Қуддусни тарк этган бўлса?! Наҳотки Шоҳимиз Сионда бўлмаса?!” Эгамиз шундай жавоб берди: “Улар бутлари билан қаҳримни келтирдилар–ку! Яроқсиз бегона тасвирлари билан Мени ғазаблантирдилар–ку!” Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз. Эй Худойим, қулоқ солиб, нолаларимизни эшитгин! Кўзингни очиб, биз тортган жабрни кўриб қўйгин! Шаҳарнинг аҳволига бир қара, ахир, у Сенинг номинг билан аталган–ку! Биз Сенинг марҳаматингга лойиқ бўлмасак–да, Ўзингнинг чексиз раҳмдиллигинг туфайли бизга шафқат қил.
Выбор основного перевода