Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана шу жонзотларнинг орасида қайси бири Ҳаммасига Эгамиз сабабчи эканини билмайди?! Ёмғирнинг отаси борми? Шабнамни ким дунёга келтирган? Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Қаранг, бутларнинг ҳаммаси сохта, Қилган ишлари ҳеч нима эмас, Ҳамма бутлар шамолдай беҳуда.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар Менинг шоҳидимсизлар, Сизлар Менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди. Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Сизлар ичингизда ҳеч айтмайсизлар: «Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку! Кузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку! Йиғим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку!» деб. Халқларнинг удумлари беҳуда! Улар ўрмондан дарахт кесади, Ҳунарманд болтаси билан унга шакл бериб, Бу бетайин бутлар алдамчидир. Уларни жазолаганим заҳоти йўқ бўлишади. Эгамизнинг нажотини тоқат ила кутиш яхшидир. Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар. Бўрон булутларини яратган, Одамзодга ёмғир берадиган, Ҳамма учун далаларни Ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир. Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Беҳуда тасалли берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
Выбор основного перевода