Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳақиқатан ҳам, Исроил халқига, Юраги пок бўлганларга Худо ҳиммат қилар. Уларни «сифатсиз кумуш» деб атайдилар, Ахир, Мен уларни рад этдим.” Биз тинчликни изладик, Аммо яхшилик келмади. Шифо топмоқчи эдик, Аммо ваҳимага дучор бўлдик. Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби, Умидларимни барбод қилсанг?! Наҳотки Сен биздан бутунлай воз кечдинг?! Қаҳру ғазабингнинг ҳад–поёни бордир, ахир?! Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Выбор основного перевода