Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Қани, бойларнинг олдига борай–чи, Улар билан гаплашиб кўрай–чи, Эгамизнинг йўлини улар албатта билади, Улар Худосининг қонунини танишади.” Аммо уларнинг ҳаммаси бўйинтуруғини синдирган экан, Эгамизга итоат этишдан бош тортган экан. Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Далаларга борманглар, Кўчаларда юрманглар! Душман қиличини тутган. Атрофни даҳшат қамраган.” Кўчада жанг бўлмоқда. Ичкарида очарчилигу ўлат ҳукм сурмоқда. Даладагилар жангда ҳалок бўладилар, шаҳардагилар очарчилигу ўлатдан ўладилар.
Выбор основного перевода