Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча Улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: «Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.» Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Халқимнинг куйдириладиган назрларини Мен қабул қилмайман, Қурбонликларидан хушнуд бўлмайман.” Улар Мен, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади. Гивода разиллик қилган аждодларингга ўхшаб қолдинг, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг. Аммо Худо жиноятингни эсга олади, Гуноҳингга яраша жазоингни беради.
Выбор основного перевода