Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг айбларим кўп. Эй Эгам, Ўз номинг ҳақи Айбларимни кечиргин. Ҳа, Худо олдида кўп итоатсизлик қилдик, Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик бериб турибди. Итоатсизлигимиз кўз ўнгимизда, Айбларимизни ўзимиз биламиз. Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик, Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик! Ахир, ота–боболаримиз билан биз Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик. Ёшлигимиздан то бугунгача Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.»” Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон уларнинг шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар. Нима учун бу халқ Мен кўрсатган йўлдан озди? Нима учун Қуддус аҳли тўғри йўлга қайтмаяпти? Улар ёлғонга қаттиқ ёпишиб олдилар, Ҳузуримга қайтишдан бош тортдилар. Мен Эгам Худога ибодат қилиб, халқимнинг гуноҳлари учун шундай деб тавба қилдим: Ё Раббий, Сен буюк ва ҳайбатли Худосан! Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан. Аммо биз ноҳақлик қилиб, гуноҳга қўл урдик. Қабиҳ ишлар қилиб, Сенга қарши бош кўтардик, амрлару қонун–қоидаларингни унутиб, шоҳларимизга, раҳнамоларимизга, ота–боболаримизга ва авом халққа Сенинг номингдан гапирган хизматкорларинг — пайғамбарларга биз қулоқ солмадик. Сен ҳақсан, ё Раббий. Биз эса бугун шарманда бўлдик. Биз Сенга хиёнат қилганимиз учун, Сен ҳаммамизни — Яҳудо ва Қуддус аҳолисини ҳамда бутун Исроил халқини яқин ва узоқ юртларга тарқатиб юборгансан. Эй Эгам, биз Сенга қарши гуноҳ қилганимиз учун шоҳларимиз, раҳнамоларимиз, ота–боболаримиз — биз ҳаммамиз шарманда бўлдик. Ё Раббимиз Худо, биз Сенга қарши бош кўтарган бўлсак ҳам, Сен гуноҳларимизни кечирувчи, раҳмдил Худосан. Эй Эгамиз Худо, биз Сенга итоат этмадик! Сен хизматкорларинг бўлмиш пайғамбарлар орқали бизга қонунлар бердинг, аммо биз уларга риоя қилмадик. Бутун Исроил халқи қонунингни бузиб, ҳақ йўлдан озди, Сенга қулоқ солишни хоҳламади. Биз Сенга қарши гуноҳ қилганимиз учун қулинг Мусонинг қонунида ёзилган қасамёду лаънатлар бошимизга тушди. Ҳа, Сен бизни ва раҳнамоларимизни огоҳлантирган эдинг! Сўнг айтганларингни қилиб, бошимизга шундай фалокатлар ёғдирдингки, Қуддусда юз берган бундай даҳшатли фожиани ёруғ дунё ҳали кўрмаган эди. Мусонинг қонунида ёзилган ҳар бир фалокат бошимизга тушди. Аммо биз шунда ҳам гуноҳларимиздан қайтмадик, Эгамиз Худонинг марҳаматини изламадик, Унинг содиқлигини эсга олмадик. Вақти келиб Эгам бизни бу фалокатларга гирифтор қилди, чунки биз Унинг гапларига итоат қилмадик. Дарҳақиқат, Эгамиз Худо доим адолат ила иш тутар.
Выбор основного перевода