Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқим тортган азоблардан эзилиб кетдим, Қайғуриб, ваҳимага тушдим. Шунинг учун уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Халқлар шарманда бўлганингни эшитди, Ер юзи доду фарёдларингга тўлиб кетди. Жангчиларинг бир–бирига урилди, Ҳаммаси мағлуб бўлиб йиқилди. Қуддусга борадиган йўллар тутяпти мотам, Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам. Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди, Руҳонийлари хўрсиниб ўтирибди. Қуддуслик қизлар қайғуга ботган, Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган. Ҳа, Эгамиз қиз Қуддуснинг деворларини Вайрон этишга қарор қилди. Деворларга бирма–бир қараб чиқди, Шаштидан қайтмади, ҳаммасини яксон қилди. Энди қалъаю деворлар қайғуряпти, Ҳаммаси хароб бўлиб ётибди. Мажбур қилди мени зимистонда яшашга, Ўхшаб қолдим мен анча олдин ўлган одамга!
Выбор основного перевода