Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Томнинг устида бўлганлар уйидан бирон нарса олиш учун пастга тушмасин. — Мен Яффа шаҳрида ибодат қилаётган эдим, бир пайт ҳушимдан кетиб, ваҳий кўрибман. Осмондан катта дастурхонга ўхшаш бир нарса тўрт бурчагидан осилган ҳолда олдимга тушиб келди. Мен ўша нарсанинг ичига яхшилаб қарадим ва унда турли хил чорва ва ёввойи ҳайвонларни, судралиб юрувчилар ва қушларни кўрдим. Ўшанда бир овоз менга: “Тур, Бутрус, сўйиб егин” деганини эшитдим. Мен шундай жавоб бердим: “Асло ундай қилмайман, Эгам! Мен ҳеч қачон ҳаром ёки нопок нарсаларни оғзимга олмаганман!” Аммо ўша овоз иккинчи марта эшитилиб: “Худо ҳалол деб айтган нарсаларни сен ҳаром деб айтмаслигинг керак”, деб осмондан гапирди. Бу суҳбат уч марта такрорланди. Шунда дастурхонга ўхшаш ўша нарса яна осмонга олинди. Худди шу пайтда Қайсариядан юборилган учта одам мен турган уйга етиб келган эди. Муқаддас Руҳ менга: “Ҳеч иккиланмай бу одамлар билан бирга бор”, деб айтди. Бу олти биродар мен билан бирга бориб, ўша одамнинг уйига кирди. У одам уйида фаришта пайдо бўлганини, унинг ўзи бу фариштани кўрганини бизга сўзлаб берди. Фаришта унга шундай дебди: “Яффага одам юбориб, Бутрус деган одамни чақиртириб кел. У сенга айтадиган хабар орқали ўзинг ва оиланг нажот топасизлар.”
Выбор основного перевода