Шундан кейин Бутрус уларни ичкарига таклиф этиб, меҳмон қилди. Кейинги куни Бутрус улар билан бирга йўлга отланди. Яффалик баъзи имонлилар Бутрус билан бирга кетдилар.
Улар бу сўзларни эшитиб, жим бўлиб қолдилар. Сўнг Худога ҳамду сано айтиб: — Худо ҳатто ғайрияҳудийларни ҳам ҳаётга элтадиган тавбага олиб борибди, — дедилар.