Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самариялик аёл Унга шундай деди: — Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! Нега десангиз, яҳудийлар Самарияликлар билан алоқа қилмайдилар. Тонг отди. Яҳудийлар Исони Каяфас ҳузуридан олиб чиқиб, ҳоким Пилатнинг саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар, чунки булғанган одам Фисиҳ таомини ея олмасди. Ўша овоз яна Бутрусга: “Худо ҳалол деб айтган нарсаларни сен ҳаром демагин”, дея гапирди. Бу сирнинг моҳияти қуйидагичадир: ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарга ишониб, Исо Масиҳ орқали Худо Ўз халқига ато қиладиган баракаларга шерик бўладилар. Улар билан бирга бир тана аъзолари бўлиб, Худонинг Ўз халқига берган ваъдасидан баҳраманд бўладилар.
Выбор основного перевода