Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаворийлар Барнабо билан Павлус буни эшитиб, қаттиқ изтироб чекиб, кийимларини йиртдилар, оломон орасига ёриб кирдилар. Улар шундай деб бақирдилар: — Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари, инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратган барҳаёт Худога юз буринглар. Мен фариштага сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди: — Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари, Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир.
Выбор основного перевода